“OKSMASH” «InnoWeek.Uz» ҳафталиги доирасидаги тадбирларда иштирок қилмоқда

Ушбу тадбирда 50 дан ортиқ мамлакат вакиллари, олимлар, инновацион ғоялар экспертлари қатнашмоқда. Бу тадбир тадбиркорлар учун ўзи яратган технологиялар, инновацион ишланмалар, ғоялар намойиш қилиш учун катта имкониятдир. Мазкур тадбирда Янгибозор тумани ҳудудий ижтимоий иқтисодий ривожлантириш  дастурига киритилган корхоналардан бири, яъни  “OKSMASH” МЧЖ ва раҳбари, тадбиркор Дилшод Давлатов ҳам иштирок қилмоқда. “OKSMASH” МЧЖда   енгил машиналар ва қишлоқ  хўжалиги техникалари учун   66 хил турдаги бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилади.


Октябрь 18, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 333 марта