2025 йил 3 ойи якуни бўйича туман ҳудудида жиноятчилик аҳволи, олди олинадиган ва аниқланган жиноятлар ҳамда қидирувдаги шахсларни ушлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан

2025 йилнинг 3 ойида туман ҳудудида барча соҳалар бўйича 15(18) та жиноятлар қайд қилинган бўлиб, 2024 йилнинг шу даврига нисбатан -16,7 фоизга ёки 3 тага камайди.
Жиноят турларидан қотиллик, номусга тегиш, талончилик, товламачилик, безорилик, ўзга мулкни нобуд қилиш ва транспорт воситасини олиб қочиш каби жиноятлар содир этилмади.
Шунингдек, 1 та кибер жиноят содир қилиниб ўтган йилга нисбатан 100 фойизга (0/1) кўпайди.
Маълумот учун: 1 та ўғирлик жинояти “Дўстлик” маҳалласида
Жиноят турларидан:
–ўта оғир турдаги жиноятлар 100%га (1/2) ёки 1 та ошди;
Маълумот учун: 2 та гиёҳвандлик жиноятлари содир этилди.
–оғир турдаги жиноятлар 1 тага (3/4) ёки 33,3 фоизга ошди;
Маълумот учун: 1 та ўғирлик, 1 та қалбаки пул ёки акциз маркаларни тайёрлаш, 2та қиморхона ташкил қилиш жиноятлари содир қилинди.
Барча соҳаларда қайд қилинган 15 та жиноятларнинг 7 таси жиноят қидирув йўналишидаги, 5 таси бошқа соҳа йўналишидаги ва 3 таси иқтисодиёт йўналишидаги жиноятларни ташкил қилган.
Жиноят қидирув йўналишидаги жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан -50 фоизга (14-7) ёки 7 тага камайишига йўл қўйилган.
олдини олиши мумкин бўлган жиноятлар ўтган йилга нисбатан -33,3 фоизга (9-6) ёки 3 тага камайган бўлишига қарамасдан
-фирибгарлик 100 фоизга (0-1) ёки 1 тага ошган.
Олдини олиш мумкин бўлган 6 та жиноятлардан,-
-1 та фирибгарлик (168м);
(Холқобод) маҳалласида
-2 та ўлим билан боғлиқ бўлмаган ЙТХ (266м 1қ);
(Дўстлик ва Янгиёп) маҳалласида
-1 та ўлим билан боғлиқ ЙТХ (266м 2қ);
(Янгиобод) маҳалласида
-2 та бошқа турдаги жиноятлар ҳисобланади;
(Холқобод) маҳалласида содир қилинган.
Ташаббус билан аниқланадиган жиноятлар (9-9) ёки ўтган йилнинг 3 ойига нисбатан тенг холатда сақланиб қолган.
Ташаббус билан аниқланадиган 9 та жиноятлардан,-
2 та (гиёҳвандлик), 1 та (моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 2 та (қиморхона ташкил этиш), 1 та (ноқонуний қурол сақлаш), 1 та (қалбаки аксиз маркалар тайёрлаш) ва 2 та (электр ва газ ўғирлаш) билан боғлиқ жиноятларни ташкил қилган.
Шахслар жиноятчилиги,-
- аёллар томонидан содир этилган жиноятлар -100 фоизга
(2-0) ёки -2 тага камайган ;
- ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар -83,3 фоизга
(6-1) ёки -5 тага камайган.
Маҳалла жиноятчилиги;
Туманда жами 30 та маҳалла бўлиб, шундан 1 таси “сариқ”,
29 таси “яшил” тоифага қирди.
“Сариқ” тоифага; -“Холқобод” маҳалласи киритилган бўлиб, ушбу маҳаллада 1 та ЖҚ 168-модда 2-қ (Фирибгарлик) ва 1 та ЖҚ 229-модда (ўзбошимчалик) жиноятлари содир этилган.
2025 йил 3 ой давомида қайд қилинган жами 15 та жиноятларни хар бир маҳаллалар кесимида тахлил қилинганда:
-2 та ЖҚ 278-модда 1-қ “Чўболончи ва Истиқлол”
-1 та ЖҚ 248-модда 1-қ “Боғолон”
-1 та ЖҚ 168-модда 2-қ “Холқобод”
-2 та ЖҚ 273-модда 5-қ “Жайхун ва Гулустон”
-2 та ЖҚ 266-модда 1-қ “Дўстлик ва Янгиёп”
-1 та ЖҚ 266-модда 2-қ “Янгиобод”
-1 та ЖҚ 169-модда 3-қ “Дўстлик”
-2 та ЖҚ 185/2-модда “Янгиобод ва Қоратепа”
-1 та ЖҚ 229-модда “Холқобод”
-1 та ЖҚ 176-модда “Янгиёп”
-1 та ЖҚ 122-модда 1-қ “Наврўз” маҳаллалар хисобига тўғри келади.
Бугунги кунда ўғирлик жиноятларини олдини олиш мақсадида, бу жиноятларни содир этган шахслар, содир этиш усуллари бўйича хонадонбой профилактик тадбирлари бўйича профилактика инспекторлари томонидан аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилиб, фуқароларни огоҳликка чақириш чоралари кўрилмоқда.
Бу жиноятларнинг тунги пайтда содир этилганлигини инобатга олиб, “Ўз маҳалламни ўзим асрайман” шиори остида ташкил қилинган “Жамоатчилик назорат масканлари”га жалб қилинаётган тунги навбатчиларнинг иш фаолияти назоратдан четда қолганлигидан далолат беради.
Қидирув йўналиши бўйича: Ўтган давр мобайнида 11 (10) нафар жиноятчиларга нисбатан қидирув ишлари олиб борилиб,
5 (3) нафари ушланиб, жазо муқаррарлиги таъминланган бўлса, қолган 6 (7) нафари ҳақида тезкор маълумотлар олиниб, ушлаш чоралари кўрилмоқда.
Терроризм ва экстремизмга қарши кураш йўналишида:
Туманда 53 нафар ДЭО махсус ҳисобидаги шахслар бўлиб,Шундан Тезкор базада 10 нафари. Булар:
-6 нафари қидирув;
-1 нафари ЖИЭМ;
-2 нафари прабация ҳисобда
Рўйхат базада 44 нафар шахслар мавжуд.
2025 йилнинг 3 ойида тумани ҳудудида терроризм йўналиши бўйича 1 та жиноят (154-моддаси 1-қ )содир қилинган бўлиб, 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 100 % га ошган.
Ўтказилган “Комплекс” фильтр-сўров тадбирлари давомида, Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш гурухи ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида 9 та холат аниқланиб, 9 та ҳолат бўйича ЖИБ Янгибозор туман судининг қарорига асосан жавобгарликка тортилган.
Жорий йилдаги аниқланган ҳолатлар тахлил қилинганида
9 таси диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда сақлаш ва олиб кириш (1842-моддаси) каби ҳолатлар эканлиги маълум бўлди.
Ушбу ҳолатларнинг маҳаллалар кесимида аниқланганлигига эътибор қаратилганида “Юқорибашқир” маҳалласида 5 та, Янгиёп маҳалласида 1 та, “Янгиобод” маҳалласида 1 та ва “Олтинкўл” махаллаларида 2 тадан тўғри келади.
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 114 марта