Янгибозор тумани халқ таълими бўлими 1953 йилда қурилган эски, бинода фаолият олиб бораётган эди

Туман ҳокими томонидан таълим сифатини янада ошириш, бунинг учун халқ таълими бўлими ходимларининг иш шароитларини яхшилаш, уларнинг фаолияти учун қулай имконият яратиш мақсадида мукаммал таъмирдан чиқарилган туман ҳокимлиги биносини халқ таълими бўлимига топширди.

Бугун бўлимнинг янги бинода иш фаолиятини бошлагани муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирга туман ва шаҳарлардан халқ таълими бўлими мудирлари, таълим фахрийлари, фаоллар таклиф қилинди.

Тадбирда сўз олганлар таълимга қаратилаётган эътибор ва шароитлардан давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчилигини билдирдилар.

Шунингдек, таклиф этилганлар туманда таълим самарадорлиги учун олиб борилган ишлар бўйича тайёрланган қисқа видеоролик томоша қилдилар.

Бино билан танишиб, таълим фидойиларига янги йилда улкан зафарлар тилади.

Маълумот учун: туман ҳокимлиги ўз ишини 1985 йилларда қурилган ва ҳозирда таъмирдан чиқарилган олдинги ҳокимлик биносида давом эттираяпти.


Декабрь 25, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 288 марта