Янгибозор тумани прокурори Б.Б.Эшназаровнинг Янгибозор тумани аҳолисига мурожаати.
Янгибозор туманида туман ҳокимлиги, прокуратураси, ички ишлар бўлими, маҳалла еттилиги ва бошқа масъул идора ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз мухитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сонли Қарори ижросини таъминлаш бўйича тизимли ижтимоий-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида туманда криминоген вазиятга таъсир қилувчи қасддан одам ўлдириш, босқинчилик, талончилик, безорилик ва номусга тегиш жиноятлари содир этилмади.
Бироқ, айрим шасхлар томонидан томонидан соғлом турмуш тарзига риоя этиш, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланишга эътибор берилмаганлиги, спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноят содир этилди.
Мисол учун, тумандаги Халқабод маҳалласида маст ҳолдаги 2 нафар фуқаро ўртасида келиб чиққан келишмовчилик натижасида, бири иккинчисини уриб, оғир шикаст етказган.
Ҳурматли фуқаролар! Биз жиноятларнинг оқибатлари билан эмас, уларнинг сабабларини, ҳуқуқбузарликларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф қилишни устувор вазифа деб белгилаганмиз.
Бу жараёнларда Сизларнинг иштирокингиз биз учун муҳим ҳисобланади.
Шу сабабли жиноятнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир фуқаро соғлом турмуш тарзига риоя этиши, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиши, энг асосийси амалдаги қонун талабларига риоя қилишига чақирамиз!!!
Ҳурмат билан, туман прокурори Б.Б.Эшназаров
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 341 марта
