Д И Қ Қ А Т Э Ъ Л О Н !

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил
10 апрелдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги ПҚ-118-сон қарорига асосан Хоразм вилоятининг Янгибозор туманидаги 84 та ижтимоий соҳа муассасаларининг иситиш қозонларини давлат-хусусий шериклик асосида хусусий сектор иштирокида модернизация қилиш ҳамда бошқарувга бериш белгиланган.

Ушбу қарорнинг 7-бандида “Лойиҳаларни амалга ошириш учун тендерларни ташкил қилиш ҳамда хусусий шерикларни шаффоф ва очиқ шартларда танлаш, жалб қилинган хусусий шериклар учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва уларга иситиш объектлари ва тизимларини давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган муддатда вақтинчалик бепул фойдаланишга бериш” топшириғи берилган.

Шу муносабат билан, Янгибозор туманидаги 34 та Халқ таълими, 30 та Мактабгача таълим, 13 та Соғлиқни сақлаш ва 6 та Маданият ва спорт муассасалари 16-сон мусиқа мактабларининг иситиш қозонларини давлат-хусусий шериклик асосида ташаббускор хусусий тадбиркорлик субъектларига Босқичма босқич модернизация қилиш ҳамда 10 йил давомида бепул фойдаланишга бериш учун танлов эьлон қилинади.

Ушбу танловда иштирок этиш истагида бўлган Хусусий сектор иштирокчиларини ўз таклифлари билан 2023 йил 26 июнь санасига қадар Хорзим вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи Хизмати” инжиниринг компаниясига хамда Янгибозор тумани хокимлиги иқтисодиёт ва молия бўлимларига мурожаат қилишларини сўраймиз.

Мурожат учун телефон рақами:  +998 62 419 41 31


Июнь 07, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 208 марта