Ёшлар ойлиги доирасида Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан Янгибозор туманида "Янги Ўзбекистон-ёшлар мамлакати" шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Тадбирда маънавият тарғиботчиларидан тарих фанлари доктори, профессор Дилором Бобожонова, Ўзбекистон халқ ҳофизи Абдунаби Иброҳимов, ТТА Урганч филиали директорининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи ўринбосари Иззат Юсуповлар қатнашдилар. Тадбирларда Янги Ўзбекистонда ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, туман ёшларининг эришаётган ютуқлари, фарзанд тарбияси, оилада ота-оналик масъулияти каби мавзуларда суҳбатлар ўтказилиши билан биргаликда, кўнгилочар куй-қўшиқлар ижро қилинди.


Июнь 08, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 128 марта