Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди

Ички ишлар органларида кадрлар салоҳиятини ошириш замон
талаби ва долзарб вазифа эканидан келиб чиққан ҳолда, қуйидагилар Департамент фаолиятини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди:

ички ишлар органларида хизматга қабул қилиш бўйича номзодларни танлашнинг адолатли, холис ва шаффоф тизимини яратиб, ўрнатилган тартибларни тубдан соддалаштириш ва бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни белгилаш;

маънавий-маърифий ишларни “таълим муассасасидан – хизматнинг охирига қадар” тамойили асосида тизимли ва узлуксиз ташкил этиш орқали уларнинг самарадорлиги ҳамда таъсирчанлигини ошириш;

хизматнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида манзилли психологик тадбирларнинг замонавий усулларини татбиқ этиш, лавозимга тайинлаш ва аттестация ўтказиш жараёнларида мутахассис-психологларнинг ролини ошириш;

ички ишлар органларида истиқболли ёш раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришнинг янги тизимини жорий этиш, уларнинг фаолиятини тизимли мониторинг қилиш ва доимий равишда ўқитиб бориш механизмларини яратиш;

жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасининг хусусиятларидан келиб чиқиб, ички ишлар органлари шахсий таркибининг жанговар ва жисмоний тайёргарлик даражасини оширишнинг узлуксиз тизимини яратиш ва уни баҳолашни янги мезонлар асосида амалга ошириш;

инсон омилини истисно этиш ҳамда коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш мақсадида ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш, хизматни ўташ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, шунингдек, шахсий таркиб ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини замон талабларига мос равишда тўлиқ рақамлаштириш.

Шунингдек,

ички ишлар органларида хизматга биринчи марта қабул қилинган ходимларга нисбатан тайинланадиган дастлабки синов муддатини бир йил этиб белгилаш;

ҳудудий ички ишлар органлари эҳтиёжини инобатга олиб, Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари битирувчилари учун Ички ишлар вазирлиги Академиясида бакалавриатнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” ва “Тезкор-қидирув фаолияти” таълим йўналишларига, тўлов-контракт асосида ўқитишни назарда тутган ҳолда, 200 нафаргача қўшимча ҳар йиллик қабул квотасини киритиш.

2023 йил якунига қадар мансаб лавозимларини юқори маънавий-ахлоқий, ишчанлик ва касбий сифатларга эга бўлган номзодлар билан тўлдиришни назарда тутган ҳолда, ички ишлар органларида хизматга қабул қилишнинг сифат жиҳатидан янги, соддалаштирилган тартибини ўрнатиш ҳамда “Е-nomzod” электрон ахборот тизимини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларини кўриш.

 

 


Январь 24, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 251 марта