O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI XORAZM VILOYATI YANGIBOZOR TUMANI HOKIMINING QARORI

2021-yil  29-may                                             № 1144                         Yangibozor   tumani

 

Янгибозор тумани Боғолон қишлоғи “Боғолон” маҳалласида яшовчи фуқаро  Каримов Қадамбойга қўшимча дала томорқа ер майдони ажратиш тўғрисида

 

Янгибозор тумани Боғолон қишлоғи “Боғолон” маҳалласида яшовчи фуқаро Каримов Қадамбойга кўшимча томорка ер майдони ажратиб беришни сўраб ёзган аризасини ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Ер кодекси»нинг 6–моддасига ва «Махаллий давлат хокимияти тўғрисида» ги қонунининг 6,10,25– моддасига асосланиб 

 

                                                           Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

 

  1. Янгибозор тумани Боғолон қишлоғи “Боғолон” маҳалласида яшовчи фуқаро Каримов Қадамбойга Боғолон қишлоғи “Боғолон” маҳалласи туман заҳира ерлари ҳисобида турган № 34-қисм контурдан 0,12 гектар ер майдони қўшимча томорқа сифатида фойдаланиш учун ажратиб берилсин.

 

  1. Кадастр агентлиги туман бўлими (Р.Рахимов)га қўшимча томорқа учун ажратилган ер участкасини жойида (натурада) белгилаб бериш вазифаси топширилсин.

 

  1. Туман давлат солиқ инспекцияси (Ў. Аширов)га, кадастр агентлиги туман бўлими (Р.Рахимов)га ушбу қарорга асосан ўз ҳужжатларига қонунда белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси юклатилсин.

 

  1. Фуқаро Каримов Қадамбойга туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизматидан рўйхатдан ўтказиш вазифаси топширилсин.

        

  1. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

 

           Янгибозор туман ҳокими в.в.б                                        Ж. Халметов


Май 29, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 704 марта