O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI XORAZM VILOYATI YANGIBOZOR TUMANI HOKIMINING QARORI

  2021 yil “ 2 ”   iyun                         № 1169                         Yangibozor tumani

 

Туманда ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланишни тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида

 

Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддалари, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш
ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунининг 8, 12-моддаларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган “Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 7-банди ижросини таъминлаш мақсадида,

 

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н:

  1. Қуйидагилар:

Ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш тартиби (кейинги ўринларда -Тартиб)1-иловага;

Жисмоний шахсларнинг ҳаётий зарур эҳтиёжлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик дунёси объектларини, уларнинг қисмлари, мевалари
ва маҳсулларини атроф табиий ўсиш муҳитидан умумий фойдаланиш учун ажратиб олиш меъёрлари (кейинги ўринларда – Меъёрлар) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Янгибозор туман инспекцияси (И.Қўчқаров)жисмоний шахслар томонидан ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланишда ушбу қарор билан тасдиқланган Тартиб ва Меъёрларга амал қилиниши устидан назорат ўрнатсин.
  2. Янгибозор туман ҳокимлигининг ахборот хизмати (У.Нурметова) ҳамда “Янгибозор кўзгуси” редакцияси (Ў.Яхшимуратов) ушбу қарорни ҳокимликнинг расмий нашри ҳисобланган “Янгибозор кўзгуси” газетасида эълон қилиниши ва “yangibozor.uz” веб-сайтига жойлаштиришини таъминлаш юклатилсин.
  3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокиминингбиринчи ўринбосари Ж.Халметовзиммасига юклансин.

 

Янгибозор туман ҳокими в.в.б                                            Ж.Халметов


Июнь 02, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 566 марта