Янгибозор туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада ҳудуд даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича секторларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

 

Янгибозор туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада ҳудуд даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича секторларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

Халқ депутатлари туман Кенгаши қайд қиладики, мамлакатда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш, аҳоли билан мулоқот тизимини йўлга қўйиш, аҳоли турмуш даражаси ва бандлигини ошириш, ҳудудларни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 1 майдаги ПҚ-4702 сонли қарори қабул қилинди. Қарорга асосан худудларнинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини, шунингдек, ҳудудларнинг бошқа қиёсий устунликларини баҳолашнинг ягона тизими жорий этилди.

Қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида туманда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг чуқур таҳлил қилишда истиқболга йўналтирилган мақсадли дастурларни ижроси комплекс баҳоланмоқда. Юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Кўрсаткичлар ва сўровномалар натижалари асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасининг рейтинг баҳолаш тизими жорий этилди.

Ушбу рейтинг кўрсаткичлари асосан 6 та йўналиш бўйича баҳоланиб, қуйидагича натижаларга эришилди.

Жумладан:

- “Иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари” бўйича;

  • Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар:
  • Саноат махсулотлари ишлаб чиқариш хажми:
  • 2022 йил январ ойи якунида 33,1 млрд.сўмга, 102,6 фоизга ўсишини таъминлаш прогнози белгиланган бўлиб, хақиқатда 33,1 млрд.сўмга,
    102,6 фоизга бажарилиши кўзда тутилмоқда.
  • 2021 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми аҳоли жон бошига 5 285,3 минг.сўмни ташкил қилган бўлиб, 2022 йил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш якунида 760,5 млрд.сўм бажарилиши режалаштирилган.
  • Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришда асосан янги лойиҳаларнинг амалга оширилиши жумладан: “Yangibozor billur tekstil’ мчж, “Yangi bozor textile agro cluster” мчж томонидан тикув фабрикасининг ташкил қилиниши, ҳамда тумандаги саноат зоналарида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳамда ҳозирги кунда фаолиятсиз корхоналарнинг фаолиятини қайта тиклаш ва янгидан кичик корхоналарнинг ташкил қилиниши юзасидан тегишли ишлар амалга оширилди.
  • 2022 йилда саноат ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш мақсадида “Қадрият” маҳалласидаги саноат зонаси ҳамда “Манғитлар” маҳалласидаги кичик саноат зонасида янги лойиҳаларнинг жумладан ош тузи, ёғ-мой, кунжут ёғи, синтифон, асфальт, ҳамда минерат ўғит маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.
  • Шунингдек мавжуд саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини оширишга катта эътибор қаратилади.
  • Қурилиш ишлари хажми:
  • 2022 йил январ ойи якунида қурилиш ишлари прогнози 15,7 млрд.сўмга белгиланган бўлиб, хақиқатда прогноз кўрсаткичи тўлиқ бажарилиб, ўсиш суръати 103,7 фоизни ташкил қилиш режалаштирилган.
  • 2021 йилда қўрилиш ишлари ҳажми 228,5 млрд.сўмга бажарилиб, аҳоли жон бошига 2576,5 минг.сўмни ташкил қилган, 2022 йилда қурилиш ишлари ҳажмини йил якуни билан 343,0 млрд.сўмга бажарилиши ҳамда ўсиш ўтган йилга нисбатан 132,7 %ни ташкил қилиш режалаштирилган.
  • Хизматлар соҳасида:
  • 2022 йил январ ойи якунида билан хизматлар соҳасида белгиланган прогноз 28,9 млрд.сўм бўлиб, 147,2 фоизга бажарилиши таъминланиши режалаштирилган.
  • 2021 йилда хизматлар соҳаси ҳажми 333,9 млрд.сўмга бажарилиб, аҳоли жон бошига 3763,9 минг.сўмни ташкил қилган, 2022 йил якуни билан 569,0 млрд.сўмга бажарилиши ҳамда ўсиш ўтган йилга нисбатан 157,8 %га бажарилиши режалаштирилган.
  • Чакана савдо айланмаси:
  • 2022 йил январ ойи якунида билан Чакана савдо айланмаси учун белгиланган прогноз 15,6 млрд.сўм бўлиб, 107,3 фоизга бажарилиши таъминланиши режалаштирилган.
  • 2021 йилда хизматлар соҳаси ҳажми 280,4 млрд.сўмга бажарилиб, аҳоли жон бошига 3161,2 минг.сўмни ташкил қилган, 2022 йил якуни билан 359,9 млрд.сўмга бажарилиши ҳамда ўсиш ўтган йилга нисбатан 120,0 %га бажарилиши режалаштирилган.
  • Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш:
  • 2021 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1669,4 млрд.сўмга бажарилиб, аҳоли жон бошига 18815,2 минг.сўмни ташкил қилган, 2022 йил якуни билан 2486,2 млрд.сўмга бажарилиши ҳамда ўсиш ўтган йилга нисбатан 107,7 %га бажарилиши режалаштирилган.
  • Жорий йил якуни билан эришилган натижалар:

Саноат махсулотлари ишлаб чиқариш хажмини 760,5 млрд.сўм
(142,3 фоиз),
инвестициялар хажмини 485,0 млрд.сўмга (111,8 фоиз), қурилиш ишлари хажмини 343,0 млрд.сўмга (132,7 фоиз), хизматлар хажмини 569,0 млрд.сўмга (157,8 фоиз), чакана савдо хажмини
359,9 млрд.сўмга (120,0 фоиз), қишлоқ хўжалиги хажмини
2486,2 млрд.сўмга (107,7 фоиз)га етказиш чоралари кўрилди.

  1. Меҳнат бозорининг самарадорлиги кўрсаткичлари

Тумандаги 36,3 минг нафар иқтисодий фаол аҳолидан 32,7 минг нафари банд аҳоли ҳисобланиб, қолган 3,6 минг нафари ишсиз. Ушбу ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида туманда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларидаги мавжуд ишчиларнинг, ҳамда талаб қилинадиган ишчилар сони ўрганилиб, уларга 1 феврал холатига 46 нафар ишсиз ахоли ишга жойлаштирилди. Ўтказилган 1 та бўш иш ўринлари ярмаркалари орқали  8 нафарнинг бандлиги таъминланди.

2022 йил 1 феврал холатига 16 нафар фукаролар касбга кайта укитилди.

Кичик бизнес субъект-ларида маҳсулот (хизмат) лар ҳажмини ошириш.

Туманда фаолият кўрсатаётган 1526 та кичик бизнес субъектлари (жумладан, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 279, саноат – 260, қурилиш – 29, савдо – 442, ташиш ва сақлаш хизматидагилар – 39, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 52, ахборот ва алоқа - 6, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш – 11 ва бошқа турлари бўйича - 368) ҳисобига 2021 йилда 798,4 млрд.сўмлик ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатилишини таъминлаш. 2022 йилда амалга оширилган 21 та хизмат кўрсатиш лойиҳалари эвазига корхоналарда 12,5 млрд.сўм, 15 та саноат корхоналари томонидан ишга туширилган янги инвестиция лойиҳалари ҳисобига 519,2 млрд.сўм маҳсулотлар ишлаб чиқарилган ва йил якунига қадар ишга тушадиган жами 167 та корхоналарда 20,1 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатилишини ташкил қилиш ҳамда уларни статистика ҳисоботларида акс эттирилди. Бундан ташқари 2020 йил якуни билан “нолъ” ҳажм топширган 32 та корхона ва фаолиятсиз 22 та корхоналарни фаолият қайтадан йўлга қўйилди.

Тадбиркорлик субъектларининг яшовчанлигини ошириш.

Туманда жорий йил 1 февраль ҳолатига жами 1502 та кичик тадбиркорлик субъектлари юридик шахслар давлат рўйҳатидан ўтган бўлиб, шундан 1377 таси фаолият кўрсатиб келмоқда. Тадбиркорлик муҳитини яънада ривожлантириш уларни сонини кўпайтириш мақсадида 2021 йил давомида янгидан 271 та кичик бизнес субъектлари давлат рўйҳатидан ўтказилди.

  • Туманда жорий 2021 йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида жами 47,3 млрд.сўмлик кредитлар ажратилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йил 1 декабр холатига 1356 та фуқароларга 32,0 млрд.сўм миқдорида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб режага нисбатан (80,0 %) бажарилди. Натижада ушбу имтиёзли кредит маблағлари орқали янгидан 1523 та янги иш ўринлари яратилди.
  • 2022 йил давомида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида жами
    48,0 млрд.сўмлик кредитлар ажратилиши режалаштирилган.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни  ривожлантириш ҳисобига
135 та:

янги якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 2022 йил
1 феврал холатига 22 та лойхадан 38 та иш ўринлари яратилди.

Хозирги кунда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига 93 та кархона ва ташкилотлардан 336 та бўш вакнант бўш иш ўринлари мавжуд бўлиб,уларга 50 нафар ишсиз фукароларни ишга жойлаштириш режалаштирилган.

Хозирги кунда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ишсиз сифатида рўйхатдан ўтган фуқароларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган 60 нафар фуқарога 16,2 млн.сўм миқдорда  бандликка кўмаклашиш жамғармасидан субсидиялар ажратилади.

  1. Маҳаллий солиқларнинг йиғувчанлик кўрсаткичлари.
  • Туман бўйича 2022 йил январ ойи якуни билан бюджет даромадларига 2,4 млрд.сўм прогноз кўрсаткич белгиланган бўлиб, ҳақиқатда бюджетнинг даромадлар қисмига 2,5 млрд.сўм йиғилди ва режа 103,0 фоизга ёки 0,1 млрд.сўм ортиқча бажарилиши таъминланди.
  • Маҳаллий тушум бўйича 2022 йил январ ойи учун 3,5 млрд.сўм прогноз кўрсаткич белгиланган бўлиб, ҳақиқатда туман маҳаллий бюджетига
    3,5 млрд.сўм йиғилди ва режа 100,0 фоизга бажарилиши таъминланди.
  • Жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари дан ундириладиган тушумлар бўйича 2022 йил январ ойи учун 0,5 млрд.сўм прогноз кўрсаткич белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 0,2 млрд.сўм йиғилди ва режа 40,0 фоизга бажарилиши таъминланди.
  1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлиги кўрсаткичлари.

Такрорий мурожаатлар сонини камайтриш.

Туманда юридик ва жисмоний шахслардан келган мурожаатларни дастлабки мурожаатнинг ўзидаёқ ҳал қилинишини таъминлаш мақсадида мурожаатчини қониқ-тирган ҳолда масалаларнинг сифатли ва жойида кўриб чиқилиб ечим топишини таъминлаш учун тумандаги ташкилотларнинг мурожаатларни кўриб чиқилишидаги масъулиятини ошириш натижасида 2022 йил январ ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан тушган мурожаатлар сони 46 та ташкил қилади. Жисмоний ва юридик шахслардан томонидан таркорий муроажатлар қабул қилинмаган.

Қаноатлантирилган мурожаатлар улуши кўпайтириш.

Туманда юридик ва жисмоний шахслардан келган мурожаатларнинг таркибида қоноатлан-тирилган мурожаатлар улушини ошириш мақсадида мурожаатларда келган масалаларни ечимини топиш бўйича назоратни кучайтириш, аризаларни тегишли соҳа мутахассисларни жалб қилиб жойига чиққан ҳолда кўриб чиқиш, мурожаатларни манзиллилигини тўғри йўлга қўйиб тумандаги ташкилотларнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятини янадада ошириш чоралар кўрилиши натижасида жисмоний ва юридик шахслардан тушган 46 та муроажатларни 27 таси қаноатлартирилган.

Келиб тушган мурожаатлар, уни ҳал қилинишига қарата олиб борилаётган ишлар муҳокама қилиниб, йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни ўз вақтида олдини олишга ва мурожаатни сифати ва муддатига риоя қилган ҳолда ҳал қилинишини таъминлашга самарали таъсир қилади.


Февраль 03, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 218 марта