Барча янгиликлар RSS

Янгиликлар ва эълонлар

Экологияга зарар етказганлик учун жавобгарлик: Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилиги
Сентябрь 24, 2025
Бугун кунда мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни асраб-авайлашга устувор эътибор қаратилмоқда. Конституциямизда атроф-муҳитга бўлган муносабатларни тартибга солишнинг фундаментал негизи мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, бу борада бир қатор муҳим қонунлар ҳамда юзлаб қонуности норматив ҳужжатлар ҳаётга татбиқ этилди, қатор халқаро ҳужжатлар ратификация қилинди. Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг халқаро принципларидан келиб чиққан ҳолда, “Кучли давлатдан —кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилига асосланган демократик ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда, ижтимоий ва экологик муаммоларни ҳал қилиш учун зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. ...