“Бир нуроний ўн ёшга масъул”

Танловда туманнинг турли  ҳудудларидан келган 8 нафар иштирокчи танлов шартлари бўйича ўзаро баҳслашди.

- Маҳалламиздаги  ўзимга бириктирилган ёшларнинг бир нечтасига давлатдан кам фоизли  кредит олиб, иссиқхона қуриши,  паррандачиликни ривожлантириши,  озиқ-овқат дўкони, новвойхона очиб, даромад қилиб,  рўзғорига барака киритишига кўмаклашдим, - дейди  олтинкўллик Р.Янгибоева.

Иштирокчилар ўз  чиқишларида маҳалладаги ёшларни  қўллаб-қувватлаш борасидаги ибратли ва хайрли ишлар тўғрисида айтиб берди.

 

Кўрик-танлов ғолиблари эълон  қилинди.   Мингбоғолон маҳалласидан Дилбар Артиқова 1-ўринга, Олтинкўл маҳалалсидан Робия Янгибоева 2-ўринга ва  Наврўз маҳалласи вакили Оқила Эшчанова 3-ўринга сазовор бўлди. Ғолибларга пул мукофотлари топширилди.

Шунингдек, бошқа  иштирокчилар ҳам қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.


Август 25, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 512 марта