Бу ерда ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича тўгараклар фаолияти билан танишди

Марказда бу борада пазандачилик, тикувчилик, зардўзлик, гиламчилик, кулолчилик хоналарини ташкил қилиш, жиҳозлаш, мутахассисларни жалб қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Бугунги кунда марказда пазандачилик тўгараги фаолият юритади. Унда ҳар ойда 30 нафарга яқин қизлар ҳунар ўрганадилар. Туман раҳбари қизлар ўзларининг меҳнати орқали муайян даромадга эга бўлишлари учун, маҳаллада кичик пазандачилик дўконини ташкил қилишда амалий ёрдам бериш, бу бўйича лойиҳаларни ишлаш тўғрисида топшириқлар берди.


Январь 24, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 200 марта