"Диний экстремизм жамият тараққиётига таҳдид" мавзусида суҳбат ўтказилди

Янгибозор тумани “Паҳлавон Маҳмуд” маҳалласида туман ҳокимлиги, туман ички ишлар бўлими ва туман бош имом-хатиби ҳамкорлигида Янгибозор туман педагогика коллежида ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида “Диний экстремизм ва терроризм – жамият барқарорлигига таҳдид” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир ўқувчи-ёшларга диний экстремизм ва терроризм, “оммавий маданият”, маънавий таҳдидлар каби салбий иллатлар ва унинг зарарли оқибатлари ҳақида маълумот бериш ҳамда ёшлар тафаккурида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишини олдини олишга қаратилган иммунитетни шакллантириш мақсадида ташкил этилди.

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Июнь 18, 2022 - Автор: Umida Nurmetova