"Долзарб 90 кун" лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан ўқувчи-ёшларнинг ёзги таътил даврини мазмунли ташкил этиш, уларни маданий, маърифий ва спорт тадбирларига фаол жалб қилиш мақсадида "Долзарб 90 кун" лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида тумандаги барча мактабларда спорт, мусиқа, китобхонлик ва компьютер саводхонлик йўналишларида тўгараклар ташкил этилди. 33 та умумий ўрта таълим мактабида фаолият бошлаган соғломлаштириш майдончаларида 10 минг нафарга яқин ўқувчилар дам олиб, соғломлаштирилмоқда.
Шу ва бошқа тадбирлар орқали “Долзарб 90 кунлик” давомида 15 минг нафар ўқувчини қамраб олиш кўзда тутилган.
Бугун ўтказилган тадбир ҳам ана шу мақсадга қаратилди. Ёшлар қуршовидаги тадбирлар маҳалладиги катта кичикни бефарқ қолдирмади. Қўл ишлари кўргазмалари, китобхонлик, спорт мусобақалари, концерт дастурларида ёшлар фаол бўлдилар.
Тадбирда Ёшлар ишлари агентлиги биринчи ўринбосари Дилноза Каттахонова, вилоят ва туман раҳбарлари иштирок этди.
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 90 марта