Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши депутатининг депутатлик ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида
Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши
ҚАРОРИ
8 май 2020 йил |
№ 8-51-сон |
Янгибозор шаҳарчаси |
Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши депутатининг депутатлик ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида
Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши 1-Ўзбекистон сайлов округи депутати Ғаниев Умарбек Рўзметовичнинг, 23-Минг Боғолон сайлов округи депутати Машарипов Уктам Рустамовичнинг аризасига асосан, депутатлик ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши 23-Минг сайлов округи депутати Машарипов Уктам Рустамович Хазорасп тумани ҳокими лавозимига ўтказилганлиги сабабли, депутатлик ваколати муддатидан олдин тугатилсин.
- Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши 1-Ўзбекистон сайлов округи депутати Ғаниев Умарбек Рўзметовичнинг аризасига асосан, депутатлик ваколати муддатидан олдин тугатилсин.
- Ушбу қарор Янгибозор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Халқ депутатлари туман
Кенгаши депутати, сессия раиси Ж.Ўтамов
Июнь 11, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 840 марта
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 840 марта