“Қорақалпоқ адабиёт кунлари” ўтказилди

Жумладан, ўтказилган тадбирларда ёшларга Ўзбекистон ҳамда Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон  қаҳрамони, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мукофоти соҳиби Тулепберген Каипбергенов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони Иброҳим Юсуповларнинг ҳаёти ва ижоди, бу икки ижодкорнинг икки миллат адабиётига қўшган ҳиссаси ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбирлар давомида ўқувчилар ижодкорларнинг асарлари, шеърларидан намуналар ўқидилар.  Ўзбек ва қорақалпоқ миллий куй-қўшиқларини куйладилар.

 

Д.Тажимуратова,

Янгибозор туман Маънавият ва маърифат маркази бош мутахассиси.                                     

 


Май 21, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 379 марта