“Соғломлаштириш хонаси” ташкил этилди

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бугун давлат ва нодавлат ташкилотлари кун тартибидаги асосий масалалардан бирига айланган.

Бу  йўналишда амалга оширилётган ишларга ҳисса қўшиш мақсадида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Хоразм вилояти ташкилоти томонидан амалга оширилаётган “Соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш”лойиҳаси доирасида Қаландардўрман қишлоқ врачлик пунктида “Соғломлаштириш хонаси”  ташкил қилинди.

Хона  махсус инвентарлар, жиҳозлар билан таъминланди.

Энди ушбу муассаса ходимлари кўргазмали воситалар ва бошқа жиҳозлардан фойдаланган ҳолда аҳоли ўртасида “соғлом турмуш тарзи”, “шахсий гигиена”, “тўғри овқатланиш”, “спортнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти” мавзуларида тушунтириш ва машғулотлар ўтказишлари мумкин.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Май 20, 2022 - Автор: Umida Nurmetova