30 нафар ёш халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши депутатларига бириктирилди

Шунингдек, Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тавсия этилган ёш, фидойи ва шижоатли ёшларни халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши депутатларига бириктириш бўйича таклиф маъқулланиб, тасдиқланди. Муҳокама доирасида ЮНИСЕФ нинг Юксалиш Умуммиллий Ҳаракати, Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда "Болалар ва ёшлар учун дўстона маҳаллий бошқарув ташаббуси" лойиҳаси доирасида кўзда тутилган масалалар бўйича сўз борди.

Сессияда Юксалиш Умуммиллий Ҳаракатининг вилоят бўлинмаси раҳбари С.Абдикаримова иштирок қилди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Октябрь 25, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 308 марта