ЯНГИ ЙИЛДА - ЯНГИ БИНОДА

Ўтаётган йил давомида туманимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Янги уй-жойлар, маданий-маиший объектлар, йўл ва кўприклар, хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, маданият ва спорт мажмуалари фойдаланишга топширилди. Янги йил арафасида яна бир муҳим қувончли воқеа - Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси  туман филиалининг янги биносинининг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Ў.Машарипов иштирок қилиб, барчани байрам билан самимий қутлади, қурилиш-таъмирлаш ишларида қатнашганларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Очилиш тадбирида вилоят ҳокимининг ўринбосари Одилбек Қурязов сўзга чиқиб, вилоятда олиб борилаётгган улкан қурилишлар ва буларнинг барчасида энг аввало халқ фаравонлиги мақсади мужассамлиги тўғрисида гапирди. Шундан кейин туманда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларига қўшаётган муносиб ҳиссаси учун вилот ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи Қудрат Бекчановга туман ҳокимининг ташаккурномаси топширилди.

 Бино қайта таъмирланди. Янги жиҳозлар, компютер техникалари билан таъминланди. Янги ва замонавий руҳда қайтадан бунёд этилган мазкур бинода ходимлар ва мурожаатчилар учун барча шароитлар, қулайликлар яратилди. Амалга оширилган ишларга       1 млрд.дан зиёд маблағ сарфланди. “Ready homes”  қурувчи ташкилоти томонидан амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари мана бугун ниҳояланиб, янги йил байрами арафасида  ўз иш фаолиятини бошлаётир.

 

 

Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Декабрь 30, 2019
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 969 марта