ЯНГИБОЗОР ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ 2022 ЙИЛ АПРЕЛ ОЙИ ЯКУНИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ

Масалан, биргина апрел ойи давомида Янгибозор туманида 3 та корхоналарнинг муаммолари батафсил ўрганилди. Натижада, солиқ хизмати органлари ходимлари кўмаги билан 3 та муаммолар ижобий ҳал этилди. Бугунги кунда бошқа ташкилотлар билан боғлиқ масалалар қатъий назоратга олиниб, ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

 

Шунингдек, апрел ойида олиб борилган ўрганишлар давомида солиқ турлари бўйича 14 та субектнинг 38,1 млн.сўм мавжуд ортиқча тўлов суммаси қайтариб берилди.

 

Таъкидлаш ўринлики, жорий этилган қатор солиқ имтиёзлари, солиқ юки ва турларининг камайтирилганлиги тўғрисида тадбиркорлар ўртасида олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишлари натижасида апрел ойининг ўзида 133 та норасмий иш ўринлари қонунийлаштирилди. Энг муҳими, фуқаролар муқим иш ўринларига эга бўлди.

 

Айниқса, турли сабаблар билан фаолияти вақтинча тўхтаб қолган тадбиркорлик субектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини тиклаш борасида жорий йилнинг апрел ойи давомида самарали ишлар амалга оширилди. Жумладан, ана шундай 6 та корхонанинг фаолияти тикланди. Натижада, 10 та янги иш ўринлари яратилди.

 

Бугунги кунда қўлида ҳунари бор ёки уйда якка тартибда маълум фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқароларимиз талайгина. Уларнинг ўзини ўзи банд қилиши, иш стажига эга бўлиши учун солиқ хизмати органлари томонидан доимий кўмак кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг апрел ойи якуни билан туманда 308 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиш тизими орқали рўйхатдан ўтиб, муайян фаолият турлари билан мунтазам шуғулланиб келмоқда.

Ҳурматли солиқ тўловчилар! Биз солиқ хизмати органлари ходимлари сизларнинг муаммоларингизни қонуний ҳал этиш, фаолиятингиз давомида юзага келган барча тушунмовчиликларга ечим топишда доимий кўмак беришга тайёрмиз.

 

 


Май 10, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 364 марта