ЯНГИБОЗОРГА ГЕРМАНИЯ, ИСПАНИЯ ВА ТУРКИЯДАН ҲАМКОРЛАР ЖАЛБ ҚИЛИНАДИ

Муҳокамада ўзаро ҳамкорликнинг турли соҳаларидаги мавжуд муаммоларни кўриб чиқиб, вилоятнинг ҳар бир туманига инвестицияларни жалб қилиш ва экспортни кўпайтириш бўйича мақсадли чора-тадбирларни ишлаб чиқишга имкон берадиган  "маҳаллий давлат ҳокимияти органи – тегишли вазирлик - чет эллардаги дипломатик ваколатхонаси" алоқалари бўйича масалалар ўрганилди.

  Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси Набижон Қосимов Янгибозор туманга ташриф буюриб, туман ҳокими Ў.Қурбанов ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Холметов, туман хокимининг инвестициялар масалалари бўйича ўринбосари А.Машариповлар  иштирокида тадбиркорлар билан учрашув ўтказди. Учрашувда туманда чорвачилик комплекси ташкил қилиш, сут ва гўштни қайта ишлаш, ғаллачилик кластерини ташкил қилиш, омухта ем ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишда Германиялик  ҳамкорларни жалб қилиш бўйича музокаралар олиб борилди.

  Шунингдек туман ҳокимининг инвестициялар масалалари бўйича ўринбосари А.Машарипов Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Жахонгир Ғаниев билан туманда замонавий типдаги иссиқхоналарни ташкил қилиш бўйича Испаниялик  ҳамкорларини жалб қилиш масалаларини, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Алишер Агзамхўжаев билан туманда мева-сабзавотларни қайта ишлаш, пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик корхоналарини ташкил қилиш лойиҳаларига Туркиялик  ҳамкорларни жалб қилиш масалалари мухокама қилинди.   

 

Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Март 17, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 898 марта