Янгибозор тумани ИИБ бошлиғининг Ҳуқубузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари подполковник К.А.Адамбаевнинг 2021 йил январь ойи иш якунлари бўйича амалга оширилган профилактик ишлари тўғрисида

15 февраль 2021 йил

41-176-сон

Янгибозор шаҳарчаси

 

Янгибозор тумани ИИБ бошлиғининг Ҳуқубузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари подполковник К.А.Адамбаевнинг 2021 йил январь ойи иш якунлари бўйича амалга оширилган профилактик ишлари тўғрисида

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши қайд қиладики, Янгибозор тумани ИИБ томонидан ўтган 2021 йилнинг январь ойи давомида туман ҳудудида тезкор вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш, хуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, хуқуқ-тартибот ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг қамровли тезкор-қидирув ва профилактик тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, вилоят ИИБнинг кўрсатмалари ҳамда тезкор вазиятни инобатга олган холда туман ҳудудида маҳсус номлар остида “Давомат”, “Ўқувчи” ва “Тиғ” каби тезкор ва профилактик тадбирлар ўтказилди.

Қилинган ишлари натижасида жорий йилнинг январь ойи якунлари бўйича барча соҳалар бўйича қайд қилинган жиноятлар 4 тага, яъни 66.6 фоизга (6 дан     2 га) камайди.

Туман ҳудудида ўта оғир турдаги жиноятлар содир қилинишига йўл қўйилмади.

Жиноят қидирув сохаси бўйича содир қилинган жиноятлар 3 тага, яъни          75 физга (4-1) тага камайишига эришилди.

Содир қилинган 2 та жиноятнинг 1 таси илгари судланган шахс томонидан, содир қилинди.

Бундан ташқари жиноят қидирув соҳасидаги аниқланиши лозим  бўлган жиноятлардан одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш жинояти, фоҳишахона сақлаш жинояти ва гиёҳвандлик жинояти аниқланмади.

Оғир тан жароҳати етказиш, номусга тегиш, босқинчилик, талончилик, товламачилик, ўзга мулкни нобуд қилиш, автотранспорт воситаларни олиб қочиш,  ўғирлик, фирибгарлик жиноятлари содир қилинишига йўл қўйилмади.

Маҳаллаларда содир қилинган жиноятлар бўйича:

          2021 йилнинг январь ойи давомида туманда жами умумий жиноят 2 та содир қилинган бўлиб, маҳалла жинояти содир қилинишига йўл қўйилмади. Ўтган йилнинг шу даврида маҳалла жиноятчилиги 2 та содир қилинган бўлиб, бу борадаги кўрсаткичларни ҳам яхшилашга эришилди.

         Тумандаги 28 та маҳалланинг биронтасида ҳам маҳалла жиноятчилиги содир қилинишига йўл қўйилмади.

         Хаммамизга маълумки, туман ИИБнинг деярли барча кўрсаткичлари ХПБ профилактика (катта) инспекторлари томонидан олиб борилаётган профилактик ишларнинг савиясига чамбарчас боғлиқ бўлиб, бу профилактика инспекторлари зиммасига жуда катта масъулият юкланганлигидан далолат беради.

Ваҳоланки, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасаларнинг асосий вазифаларидан бири сифатида белгилаб қўйилган.

Бошқарма раҳбарияти томонидан профилактика инспекторларининг иш фаолияти жадаллаштирилиб, ҳар 10 кундан муҳокама этиб борилди. Жорий йилининг ўтган 1 ойи мобайнида профилактика (катта) инспекторлари томонидан жами 355 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, аниқланган ҳуқубузарлик ҳар бир профилактика инспекторига ўртача бир ойда 12.6 та маъмурий баённомадан тўғри келади, бу кўрсаткич ҳар бир профилактика инспектори ҳар   5 кунда 2 та маъмурий баённома расмийлаштирилган деганидир, 2020 йилнинг ўтган январь ойи даври мобайнида расмийлаштирилган маъмурий баённомалар ўтган йилга нисбатан 78 та маъмурий баённомага кўпайган.

Шунингдек 1 ой давомида ҳар бир профилактика инспекторига ўртача маъмурий баённома расмийлаштириш 12.6 тадан тўғри келган бир пайтда  профилактика инспекторлари Ғ.Қуданов 6 та, Х.Рўзметов 10 та, У.Рўзметов, У.Исакжанов, Б.Сапаев ва З.Юлдашевлар 11 та маъмурий баённома расмийлаштириб ўртача кўрсаткичдан ҳам паст кўрсаткичга эришиб маъмурий баённомалар расмийлаширган холос.

         Бугунги кунда туман ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни баравақт олдини олиш, профилактик ҳисобда турганлар билан профилактик ишларни олиб бориш, шунингдек, жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликдаги ишларни ташкиллаштиришда бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилди.

Тезкор вазиятни назорат этиб бориш, ўз вақтида таъсир чораларини кўриш, ташаббускорлик кўрсатиб аниқланадиган жиноятларни аниқлаш, вояга етмаганлар билан профилактик-огохлантирув ишларини олиб бориш борасида профилактик ишлар давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Шунингдек гиёхвандликка мубтало бўлган ва спиртли ичимликларга ружу қўйган шахслар билан хам олиб борилган профилактик ишлар давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жиноятчилик олдини олиш мақсадида ва махсус хисобда турган шахсларни қайта тарбиялаш мақсадида ҳисобда турган 148 нафар спиртли ичимликларга ружу қўйган шахслар билан тегишли профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Тузалиш йўлига кирмаган, жиноят содир қилишга мойил бўлган ушбу тоифадаги шахсларнинг 2 нафари вилоят Наркология диспансерининг мажбурий даволаш бўлимига ётқизилди.

Шунингдек жами 30 нафар илгари судланган шахсларга нисбатан          профилактика инспекторлари томонидан жиноят ишлари бўйича Янгибозор тумани судининг қарорига асосан 2 нафарига маъмурий назорат ўрантилди.

Туман ҳудудида жами 2 нафар ўта хавфли рецидивистлар истиқомат қилаётган бўлиб хозирги кунда 1 нафари МДХ давлатларида бўлганлиги сабабли ташаббус билан маъмурий назорат ўрнатиш имконияти бўлмади. 1 нафарига нисбатан 6 ой муддатга маъмурий назорат ўрнатилган. Ҳозирги кунда 14 нафар илгари судланган шахслар маъмурий назорат қонуни таъсири остига олинган. Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан маъмурий назорат ўрнатилган бўлишига қарамасдан, ўзига тўғри ҳулоса чиқармаган 1 нафар шахс (Рўзметов Баҳодир) маъмурий назорат қоидаларини такроран бузганлиги учун унга нисбатан Ўз.Рес.ЖКнинг 226-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

         Шунингдек, Ўз.Рес.МЖтКнинг187-моддаси (Жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичиш) бўйича аниқланган холатлар жорий йилда 22 та маъмурий баённома расмийлаштирилган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан       3 тага кўпайган. Буни таҳлилини кўрадиган бўлсак, профилактика инспекторлари Ғ.Қуданов, Ғ.Якубов, О.Собиров, У.Холбоев, Т.Сапарбаев, А.Мирзаев, С.Кутлимуратов, М.Янгибоев, Р.Собиров, Х.Аллаберганов, У.Курбонов, У.Рўзметов, М.Шерметов ва З.Юлдашевлар ушбу модда бўйича биронта ҳам ҳолат аниқлашмаган.

Ваҳоланки, жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилиш пайтида беадаб сўкинишлар, хақоратлар, фуқаролар осайишталигини бузадиган бошқа хатти-харакатлар қилинса, Ўз.Рес.МЖтКнинг183-моддасида кўрсатилган майда безорилик ёки турли хил жиноятлар жумладан, безорилик, оғир ва ўртача оғир даражада тан-жарохати етказиш жиноятларни кескин равишда ошиб кетишига сабаб бўлди.

         Ўтган бир ой давомида профилактика инспектори томонидан  Ўз.Рес.МЖтКнинг 183-моддаси тартибида атиги 2 та маъмурий баённома тузилиб, 1 нафар ҳуқубузарлар  ЎзРМЖтКнинг 183-моддаси тартибида ЖИБ Янгибозор туман судининг қарорига асосан 15 суткагача маъмурий қамоққа олинган ҳолос. Ўтган йил МЖтКнниг 183-моддаси бўйича 7 ҳолат аниқланиб, бу борадаги кўрсаткичларимиз 5 тага ёмонлашган.

Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқубузарликлар профилактикасини ташкил этиш йўналиши бўйича

2021 йил январь ойи давомида жами 1 нафар вояга етмаганлар профилактик ҳисобга олинган бўлиб, ҳозирги кунда 5 нафар вояга етмаганлар профилактик ҳисобда турибди. Жорий йилнинг январь ойи давомида биронта фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ота-она профилактик ҳисобга олинмади. Ҳозирги кунда 9 нафар фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ота-она туман ИИБда профилактик ҳисобда турибди. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир қилган 1 нафар ота-она аниқланиб чора кўриш учун вояга етмаганлар комиссиясига юборилди.

Жорий йилнинг ўтган 1 ойи давомида Янгибозор туманида ёшлар яъни,    14-30 ёшдаги шахслар томонидан жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.

Янгибозор тумани ИИБ бошлиғининг Ҳуқубузарликлар профилактикаси масалалалри бўйича ўринбосари подполковник К.А.Адамбаевнинг 2021 йил январь ойи иш якунлари бўйича амалга оширилган профилактик ишлари юзасидан  ҳисоботини муҳокама қилиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24-моддасига мувофиқ Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Янгибозор тумани ИИБ бошлиғининг Ҳуқубузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари подполковник К.А.Адамбаевнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи (А.Машарипов), маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан ҳамкорликда, кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда:

-туман ҳудудида яшаш жойларини ижарага бериб, уйларида ноқонуний равишда рўйҳатдан ўтмасдан яшаётган шахсларни яшашларига шароит яратиб қўйган шахсларни аниқлаб қонуний чоралар кўриш.

-маҳалла фаолларини жалб қилган холда яшаш жойидан узоқ муддатга кетган шахсларни маҳаллаларда рўйхатини шакллантириш, уларни яшаш жойларига қайтариш чораларини кўриш.

-маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва бошқа махалла фаоллари ёрдамида маҳалладаги сиёсий ижтимоий ахволни назорат қилиб бориш, бирон бир салбий холат аниқланган тақдирда дарҳол тегишли жойларга хабар бериш. 

-тан жароҳати етказиш жиноятларини камайтириш мақсадида хар бир махаллада олдиндан низолари бор бўлган қўни-қўшни, қариндош уруғларни аниқлаб руйхатини шакллантириб, улар билан профилактик ишлар олиб бориш.

-оила турмуш доирасидаги келишмовчиликлар натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш мақсадида “Турмуш” профилактик тадбирини ўтказиб бориш.

-тумани ҳудудида турли жиноятлар, шу жумладан, ўғирлик, транспорт воситаларини ўғирлик, мол ўғирлик фирибгарлик каби жиноятларнинг олдини олиш ва фош этилишини таъминлаш мақсадида ҳар бир маҳаллада яшовчи фуқароларга қаровсиз қолдирилаётган ҳар қандай мол мулкини қаровсиз қолдирмасликларини тушунтириш ва ҳуқуқий онгини юксалтириш борасида тарғибот ишларини олиб бориш.

-тезкор вазият оғирлашган худудларда қисқа муддатли профилактик тадбирларини ўтказиб бориш.

-ўғирлик жиноятларни барвақт олдини олиш бўйича кенг қамровли профилактик суҳбатлар ўтказиш ҳамда содир қилинган ўғирлик жиноятларни иссиқ издан очиш масалалари бўйича туман ҳудудида жойлашган ҳар бир дўкон ва йирик идора-ташкилотларнинг маъмурий бинолари периметрлари бўйича, йўл қатнов қисмларининг чорраҳаларида ҳамда маҳаллаларда видеокузатув камералар ўрнатиш бўйича профилактик суҳбатлар ўтказиш, уларнинг ишлаб туришини доимий назорат қилиб бориш.

  1.  Ушбу Қарор “Янгибозор кўзгуси” газетасида ва Янгибозор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
  2. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси (И.Нурметов) зиммасига юклатилсин.

 

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши

депутати, сессия раиси                                                Ў.Курбанов

 

 


Февраль 15, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 838 марта