Янгибозор тумани ички ишлар бўлими томонидан туман ҳудудида 2020 йил 4 ойида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида.

 

 

 

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши

ҚАРОРИ

 
   

 

 

8 май 2020 йил

8-49 сон

Янгибозор шаҳарчаси

 

Янгибозор тумани ички ишлар бўлими томонидан туман ҳудудида
2020 йил 4 ойида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг

олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида.

 

Халқ депутатлари туман кенгаши қайд қилади-ки, Янгибозор тумани ички ишлар бўлими томонидан ўтган 2020 йилнинг апрел ойи давомида туман ҳудудида тезкор вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш, хуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, хуқуқ-тартибот ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг қамровли тезкор-қидирув ва профилактик тадбирлари ўтказилди.

Жумладан, вилоят ички ишлар бошқармасининг кўрсатмалари ҳамда тезкор вазиятни инобатга олган ҳолда туман ҳудудида махсус номлар остида “Назорат”, “Тозалаш-Антитерор” ва “Жиноятчиликка қарши курашиш ойлиги” каби тезкор ва профилактик тадбирлар ўтказилди.

Жорий йилнинг апрел ойи якунлари бўйича барча соҳалар бўйича қайд қилинган жиноятлар 31 та жиноят содир қилиниб, ўтган йилга нисбатан 13 тага  яни 72.2 % га ошишига йўл қўйилди.

Ўта оғир турдаги жиноятлар (1 дан 5 тага) яъни 400 фоизга ошди.

Оғир турдаги жиноятлар (3 дан 8 тага) яъни 166,7 фоизга ошди.

Жиноят қидирув соҳаси бўйича содир қилинган жиноятлар 10 тадан 20 тага 100%га ошди.

Шунингдек, жиноят қидирув йўналишидаги жиноятлардан ўғирлик 3 тага, яъни
300 фоизга (1 дан 4 тага), мол ўғирлик жинояти 2 тага яъни 100 фоизга (0 дан 2 га) ва гиёҳвандлик жинояти 4 тага яъни 100 фоизга (0 дан 4 тага) ошишига йўл қўйилди.

Фирибгарлик жинояти 1 тага, яъни 20 фоизга (6 дан 5 тага) камайди.

Қотиллик жинояти 1 та содир қилиниб, ўтган йил билан барқарор сақланди.

Оғир тан жароҳати етказиш, номусга тегиш, босқинчилик, талончилик, товламачилик, ўзгани мулкини нобуд қилиш, ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ходисаси, автотранспорт воситасини олиб қочиш, безорилик, ўртача енгил шикаст етказиш, енгил шикаст етказиш жиноятлари содир қилинмади. Туманда жамоат жойларида жиноятлар содир қилинмади.

Шунингдек, жиноят содир шахсларнинг турлари бўйича таҳлил қилинганида маст ҳолатда, ишламайдиганлар, аёллар, ёшлар ва вояга етмаганлар ҳамда гуруҳлар томонидан содир этилмади.

Туман ички ишлар бўлимининг деярли барча кўрсаткичлари ҳуқуқбузарлик профилактикаси профилактика (катта) инспекторлари томонидан олиб борилаётган профилактик ишларнинг савиясига чамбарчас боғлиқ бўлиб, бу профилактика инспекторлари зиммасига жуда катта масъулият юкланганлигидан далолат беради.

Ваҳоланки, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасаларнинг асосий вазифаларидан бири сифатида белгилаб қўйилган.

Бошқарма раҳбарияти томонидан профилактика инспекторларининг иш фаолияти жадаллаштирилиб, хар 10 кундан муҳокама этиб борилди. Жорий йилининг ўтган 4 ой мабойнида профилактика инспекторлари томонидан жами 1059 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, аниқланган ҳуқубузарлик ҳар бир профилактика инспекторига ўртача бир ойда 13 та маъмурий баённомадан тўғри келади, бу кўрсаткич ҳар бир профилактика инспектори ҳар 5 кунда 2 та маъмурий баённома расмийлаштирилган деганидир, лекин 2020 йилнинг ўтган 4 ойи даври мабойнида расмийлаштирилган маъмурий баённомалар ўтган йилга нисбатан 102 та маъмурий баённомага кўпайган.

            Бугунги кунда туман ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, профилактик хисобда турганлар билан профилактик ишларни олиб бориш, шунингдек, жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликдаги ишларни ташкиллаштиришда бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилди.

Тезкор вазиятни назорат этиб бориш, ўз вақтида таъсир чораларини кўриш, ташаббускорлик кўрсатиб аниқланадиган жиноятларни аниқлаш, вояга етмаганлар билан профилактик-огоҳлантирув ишларини олиб бориш борасида профилактик ишлар давомида шунингдек, гиёҳвандликка мубтало бўлган ва спиртли ичимликларга ружу қўйган шахслар билан ҳам олиб борилган профилактик ишлар давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жиноятчилик олдини олиш мақсадида ва махсус ҳисобда турган шахсларни қайта тарбиялаш мақсадида ҳисобда турган 157 нафар спиртли ичимликларга ружу қўйган шахслар мажбурий даволаш муассасаларига жойлаштириш борасидаги ишлар юзасидан ҳудудларда ичкиликка берилган жиноят содир қилишга мойил бўлган 4 нафар спиртли ичимликларга ружу қўйган шахслар вилоят Наркалогия диспансерининг мажбурий даволаш бўлимига ётқизилган бўлсада ҳисобда турган биронта гиёхвандликка мубтало бўлган шахсларни вилоят Наркалогия диспансерининг мажбурий даволаш бўлимига жойлаштирилмаган.

Туман ички ишлар бўлимида жами 29 нафар илгари судланган шахслар хисобда туриб, уларнинг 19 нафари маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчи шахслар ҳисобланади. Жорий йилнинг 4 ой мабойнида маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчи
11 нафарига нисбатан профилактика инспекторлари томонидан 1 нафар жиноят қидирув ходимлари томонидан маъмурий назорат ўрнатилиб, жами 17 нафар муқаддам судланган шахслар маъмурий назорат қонуни таъсири остида турибди.

Туман ҳудудида жами 1 нафар ўта хавфли рецидивист истиқомат қилаётган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида 1 нафари МДҲ давлатларида бўлганликлари 1 нафари яшаш манзилидан бошқа туманда истиқомат қилиб келаётганлиги сабабли уларга ташаббус билан маъмурий назорат ўрнатиш имконияти бўлмади.

Шунингдек, Ўз.Рес.МЖтКнинг 187-моддаси (Жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичиш) бўйича аниқланган ҳолатлар жорий йилда 63 та маъмурий баённома расмийлаштирилган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 56 тага камайган. Буни таҳлилини кўрадиган бўлсак, хар бир профилактика инспекторига ўртача 0,8 та жамоат жойларида спиртли ичимлик ичиш ҳуқуқбузарлигини аниқлаган бўлади.

Ваҳоланки, жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилиш пайтида беадаб сўкинишлар, хақоратлар, фуқаролар осайишталигини бузадиган бошқа хатти-харакатлар қилинса, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилган майда безориликка келади ёки турли хил жиноятлар жумладан, безорилик, оғир ва ўртача оғир даражада тан-жарохати етказиш жиноятларни кескин равишда ошиб кетишига сабаб бўлди.

2020 йил 4 ойида давомида профилактика инспектори томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси тартибида 28 та маъмурий маъмурий баённома тузилиб, 7 нафарига нисбатан суд қарори билан 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

Айрим профилактика инспекторлари ишни тўғри ташкил эта олмасдан, жамоатчилик вакилларининг ҳамкорлиги етарли таъминланмаганлиги натижасида туманнинг 3 та маҳалласида яъни Жайхун маҳалласида 100% га (0 дан 1 га), Олтинкўл маҳалласида
200 фоизга яъни (0 дан 2 тага) ва Янги ёп маҳалласида 200 фозга ( 0дан 2 тага) ошиб кетишига йўл қўйилди.

Шунингдек туманнинг 23 та маҳаллаларда 2019 йилнинг 4 ойига нисбатан бирорта ҳам жиноят содир қилинишига йўл қўйилмади, 2 та маҳаллада жиноятлар сони барқарор сақланишига эришилди.

Туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида қуйидагиларга эътибор қаратиш зарур:

- маҳалла фаолларини жалб қилган ҳолда яшаш жойидан узоқ муддатга кетган шахсларни маҳаллаларда рўйхатини шакллантириш, уларни яшаш жойларига қайтариш чораларини кўриш.

- маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва бошқа маҳалла фаоллари ёрдамида маҳалладаги сиёсий-ижтимоий аҳволни назорат қилиб бориш, бирон бир салбий ҳолат аниқланган тақдирда дарҳол тегишли жойларга хабар бериш. 

- тан жароҳати етказиш ва оила турмуш доирасидаги жиноятларини камайтириш мақсадида ҳар бир маҳаллада олдиндан низолари бор бўлган қўни-қўшни, қариндош уруғларни аниқлаб рўйхатини тузиб, улар билан ҳамкорлигида профилактик ишлар олиб бориш.

- оила турмуш доирасидаги келишмовчиликлар натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш мақсадида “Турмуш” профилактик тадбирини ўтказиб бориш.

- тумани ҳудудида турли жиноятлар, шу жумладан, ўғирлик, мол ўғирлик ва фирибгарлик каби жиноятларнинг олдини олиш ва фош этилишини таъминлаш мақсадида ҳар бир маҳаллада яшовчи фуқароларга қаровсиз қолдирилаётган ҳар қандай мол мулкини қаровсиз қолдирмасликларини тушунтириш ва ҳуқуқий онгини юксалтириш борасида тарғибот ишларини олиб бориш.

- тезкор вазият оғирлашган худудларда қисқа муддатли профилактик тадбирларини ўтказиб бориш.

- туман ҳудидаги маҳаллаларда жиноят ва ҳуқубузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида, соғлиқни сақлаш муассасаларида ҳисобда турувчи шахсларнинг рўйхатларини қайта кўриб чиқиб, ушбу турдаги шахслар билан маҳалла фуқаролар йиғини раислари, профилактика инспекторлари ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан ҳамкорликда профилактик тадбирлар амалга ошириш ишлари кучайтириш.

- ўғирлик жиноятларни барвақт олдини олиш бўйича кенг камровли профилактик суҳбатлар ўтказиш ҳамда содир қилинган ўғирлик жиноятларни иссиқ издан очиш масалалари бўйича туман ҳудудида жойлашган ҳар бир дўкон ва йирик идора-ташкилотларнинг маъмурий бинолари периметрлари бўйича, йўл қатнов қисмларининг чорраҳаларида ҳамда маҳаллаларда видеокузатув камералар ўрнатиш бўйича профилактик суҳбатлар ўтказиш, уларнинг ишлаб туришини доимий назорат қилиб бориш.

Шу давр мобайнида йўл қўйилган хато ва камчиликлардан тўғри хулоса чиқариб олиб, 2020 йилнинг 5 ойи якунигача ишни тубдан ўзгартириб, жиноятчиликка қарши курашиш ва олдини олиш, содир бўлганларини иссиқ изларидан фош этишда барча куч воситаларни жалб қилиб, ижобий натижаларга эришишимиз лозим бўлади.

Халқ депутатлари туман кенгаши Янгибозор туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўйича ўринбосари К.Адамбаевнинг “Янгибозор тумани ички ишлар бўлими томонидан туман ҳудудида 2020 йил 4 ойида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботини муҳокама қилиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ, 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Янгибозор туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари К.Адамбаевнинг “Янгибозор тумани ички ишлар бўлими томонидан туман ҳудудида 2020 йил 4 ойида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман ички ишлар бўлими (А.Машарипов), маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан ҳамкорликда, кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда:

- яшаш жойларини ижарага бериб, уйларида ноқонуний равишда пропискасиз шахсларнинг яшашларига шароит яратиб қўйган шахсларни аниқлаш,

- маҳалла фаолларини жалб қилган ҳолда яшаш жойидан узоқ муддатга кетган шахсларни маҳаллаларда рўйхатини шакллантириш, уларни яшаш жойларига қайтариш,

- маҳалла фаоллари ёрдамида маҳалладаги сиёсий ижтимоий аҳволни назорат қилиб бориш

- оила-турмуш доирасидаги келишмовчиликлар натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш мақсадида “Турмуш” профилактик тадбирини ўтказиб бориш.

- туман ҳудудида турли жиноятлар, шу жумладан, ўғирлик, транспорт воситаларини ўғирлаш ва олиб қочиш, шунингдек транспорт воситаларидан ўғирлик ва фирибгарлик каби жиноятларнинг олдини олиш ва фош этилишини таъминлаш мақсадида ҳар бир маҳаллада яшовчи фуқароларга мол мулкларини қаровсиз қолдирмасликларини тушунтириш ва ҳуқуқий онгини юксалтириш борасида тарғибот ишларини олиб бориш.

- тезкор вазият оғирлашган ҳудудларда қисқа муддатли профилактик тадбирларини ўтказиб бориш.

- ўғирлик жиноятларини барвақт олдини олиш бўйича кенг қамровли профилактик суҳбатлар ўтказиш

- содир қилинган ўғирлик жиноятларини иссиқ издан очиш масалалари бўйича туман ҳудудида жойлашган ҳар бир дўкон ва йирик идора-ташкилотларнинг маъмурий бинолари периметрлари бўйича, йўл қатнов қисмларининг чорраҳаларида ҳамда маҳаллаларда видеокузатув камералар ўрнатиш бўйича профилактик суҳбатлар ўтказиш, уларнинг ишлаб туришини доимий назорат қилиб бориш топширилсин.

  1. Туман ички ишлар бўлими (А.Машарипов):

- Юридик ва жисмоний шахслардан ҳамда уларнинг вакилларидан келиб тушган ҳар бир мурожаатни Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2016 йил 12 ноябрдаги “Ички ишлар органларида жиноят ва ҳодисаларга оид аризалар, хабарлар ҳамда бошқа маълумотларни қабул қилиш, рўйхатга олиш, кўриб чиқиш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 180-сонли, 2017 йил 14 ноябрдаги “Ички ишлар органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи талаблари асосида белгиланган муддат ичида қонуний тартибда кўриб чиқиш чораларини кўрсин.

  1.  Ушбу қарор Янгибозор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси (И.Нурметов) зиммасига юклатилсин.

 

 

Сессия раиси, туман

Кенгаши депутати                                                              Ж.Ўтамов     

 


Июнь 11, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 725 марта