Янгибозор тумани марказий истироҳат боғини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида реконструкция қилиш ва бошқарувга бериш лойиҳаси бўйича эълон

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда хусусий секторга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  Зеро, давлат томонидан кўрсатиладиган баъзи хизматларнинг хусусий секторга ўтказилиши нафақат мазкур соҳада кўрсатиладиган хизмат сифатини ошишини, балки бюджет маблағларининг самарали сарфланишини ҳам таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2024 йилдаги «Давлат-хусусий шериклик соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 720-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 11-бандида, аҳолининг, товарларни (ишларни, хизматларни) истеъмол қилувчиларнинг, улардан фойдаланувчиларнинг манфаатларини инобатга олиш мақсадида ваколатли давлат органининг талабига биноан ДХШ лойиҳаси жамоатчилик муҳокамалари билан бирга тайёрланиши лозимлиги қайд этилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Хоразм вилояти Янгибозор тумани "Соҳил бўйи" кўчасида жойлашган марказий истироҳат боғини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида реконструкция қилиш ва бошқарувга бериш лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлигини маълум қилади.

Лойиҳа доирасида хусусий сектор маблағлари ҳисобидан, янги аттракционлар, сузиш ҳавзаси, амфитеатр ва замонавий дам олиш масканлари қурилиши кўзда тутилган.

Малумот учун: Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, истироҳат боғи бошқарувининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий секторга берилиши туман ахолиси учун янги кўнгил очар маскан барпо қилиниши ва ахоли кайфиятини яхшиланишига ҳизмат қилади.

Шунингдек, лойиҳа объектлари (Истироҳат боғи) хусусий шерикка ишончли бошқарув асосида вақтинча фойдаланишга берилади. Бунда, лойиҳа объектларидан кредит олиш учун гаров сифатида фойдаланилишига йўл қўйилмайди.

ДХШ тўғрисидаги битим муддати тугагач, лойиҳа объектлари (янги қурилиши режалаштирлган бинолар билан биргаликда) давлат шеригига қайтарилади.

Мазкур лойиҳа бўйича фикр-мулоҳазаларингиз мавжуд бўлган тақдирда, қуйида келтирилган электрон манзилларга мурожаат қилишингизни сўраймиз:

info@yangibazar.uz


Апрель 17, 2025
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 104 марта