Янгибозор тумани ҳокими тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Мулоқот давомида тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар, таклиф ва ташаббуслари билан иштирок этдилар. Жумладан, ер ажратиш, инфратузилма билан боғлиқ масалалар, кредит ресурсларига эга бўлиш, рухсатномалар олиш жараёнида учраётган муаммолар ҳақида фикрлар билдирилди.
Уларга амалдаги қонунчилик ва имкониятлар доирасида ечим топиш юзасидан масъул мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди. Айрим масалалар жойида ижобий ҳал этилди.
Мамлактимизда тадбиркорликни ривожлантириш, улар учун қулай шарт-шароит яратишга доимий эътибор қаратиб келмоқда. Бундай очиқ мулоқотлар эса ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга хизмат қилади.
Апрель 14, 2025
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 13 марта
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 13 марта