Янгибозор туманида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг савдога чиқарилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгибозор тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “S.V.” МЧЖ раҳбари Н.С. савдо дўконида 15 502 дона истеъмолга яроқсиз ва қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Июль 17, 2025
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 40 марта
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 40 марта