Янгибозор туманидаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти ўрганилмоқда

Бугун Янгибозор тумани ҳокими Руслан Жуманиязов туман саноат штаби аъзолари билан биргаликда туманда фаолият кўрсатаётган саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди.
Тумандаги турк инвесторлари томонидан ташкил қилинган трикотаж ва пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган “GOLD SOFT TEXT” МЧЖнинг ишлаб чиқариш фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида аниқланган муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.
Ушбу корхонада ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш, замонавий технологияларни жорий қилиш, маҳсулотларни сертификатлаш ва логистика масалалари ҳам муҳокама қилинди.


Август 16, 2025
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 45 марта