Янгибозорда "Bella Ciao" сув ҳавзаси фаолият бошлади

Тадбирда туман ҳокими Руслан Жуманиязов, маҳалла фаоллари, фахрийлар иштирок қилди.

Сузиш ҳавзасининг очилиши — нафақат спорт инфратузилмасининг ривожи, балки фарзандларимизнинг соғлом ўсиши, ёшларимизнинг вақтни мазмунли ўтказиши, ёш спортчиларнинг етишиб чиқиши учун муҳим қадамдир.

Бу ерда болалар сузишни ўрганади, чемпионлик сари илк қадамларини қўяди. Аёллар ва кексалар ҳам ўз соғлиғи учун фаол машғулотлар ўтказиш имконига эга бўлади. Яъни, бу ҳавза бaрча учун очиқ ва фойдали маскан бўлади.


Июль 01, 2025
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 31 марта