Янгибозорда Яшил жамоат парки ва Яшил боғ очилади

Янгибозорда Яшил жамоат парки ва Яшил боғ очилади

Лойиҳа якунлангандан кейин юқоридаги кўринишга келади.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган мазкур лойиҳа бўйича иш бошланишига бугун старт берилди. Унда туман ҳокими Ў.Қурбанов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бобур Бекмуродов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Маҳмуджон Умрзоқов, фахрийлар қатнашди. Иштирокчилар яхши ниятлар билан боғга мевали ва манзарали кўчатлар экдилар.

 

 

Яшил жамоат парки ва яшил боғ учун 16 га ер майдони ажратилган бўлиб, ҳудудга 1млн туп кўчат экилиши режалаштирилган.


Февраль 18, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 569 марта