Янгибозорда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари кўздан кечирилди

Мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида коммунал соҳага дахлдор хизматларнинг иш сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилган.
Ёшлар марказида ўтказилган очиқ мулоқотда айнан шу масала муҳокама этилди. Шундан кейин туман ҳокими жойларга чиқиб,ҳудудларда куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг бориши билан танишди.

Туманда жорий йилда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича тизимли ишлар ташкил қилинган бўлиб, барча ижтимой соҳа объектлари, жумладан, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш соҳаси объектлари, кўп қаватли турар жой биноларида мавжуд камчиликлар аниқланди. Уларни ўз вақтида бартараф қилиш юзасидан қурилиш-таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари ташкил этилмоқда.
Мавсумга тайёргарлик борасида олиб борилган тизимли ишлар натижасида аҳолини иссиқлик ҳамда электр энергияси билан узлуксиз таъминлашда мавжуд муаммоларни бартараф қилишга ҳамда бу борада юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилди.


Туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида аҳолини ҳамда ижтимоий соҳа объектларини кўмир билан таъминлаш борасидаги ишлар тизимли тарзда амалга оширилмоқда. Хусусан, аҳолига 9717тонна кўмир етказиб бериш бўйича режа белгиланган бўлиб, жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига жами 1937 тонна кўмир маҳсулоти аҳоли хонадонларига, 3465 тонна ижтимоий соҳа объектларига тарқатилган. Айни пайтда кўмир маҳсулотларини аҳоли хонадонларига тарқатиш ишлари давом эттирилмоқда.

 

 


Янгибозор тумнаи ҳокимлиги матбуот хизмати


Октябрь 24, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 258 марта