Янгибозорда оилавий поликлиника замонавий бинода иш бошлади

Истиқлол оилавий   поликлиникаси очилиш тадбири ўтказилди. Унда  туман ҳокими Руслан Жуманиязов, фахрийлар, маҳалла фаоллари қатнашди.

Шунингдек, тиббиёт ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида мазкур тиббиёт муассасаси очилишига бағишланган тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда кейинги йилларида аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари учун мослаштирилган янги бинолар қуриш, уларни илғор ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва савияси тобора юксалиб бораётганлигини таъкидлади.

Замонавий бинода иш бошлаган оилавий поликлиника зарур тиббий асбоб-анжомлар, жиҳозлар билан таъминланган. Қолаверса, шифокорларнинг самарали фаолият юритиши, шунингдек, аҳоли учун барча шароитлар яратилган.

 


Сентябрь 18, 2025
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 74 марта