Янгибозорда оромгоҳлар фаолиятини бошлади

 

Оромгоҳларда таълим тарбия сифатини, спортнинг оммавийлигини, китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Кутубхоналар ташкил қилиниб, 10 мингга яқин бадиий, болалар адабиётлари билан тўлдирилди.  Мусиқа, шахмат-шашка, чет тиллари тўгараклари учун алоҳида хоналар тайёрланди. Бассейнлар ўрнатилди. Шунингдек болалар учун “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан махсус ишлаб чиқилган ҳужжатли, бадиий ва анимацион фильмлар намойиш қилиб борилади.

 

 


Июнь 07, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 500 марта