Унда янгибозорлик ижодкор Шодиябону Султанова “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли” номинацияси ғолиби бўлди.
Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари —Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Гулсара Қурнбонбоева сўзга чиқиб, бугунги кунда юртимизда хотин-қизларимизга бахтли яшаши, интеллектуал ва маънавий юксалиши, касбий ҳамда оилавий мажбуриятларни ҳамоҳанг тарзда бажариши учун кенг имкониятлар яратилаётганини таъкидлади.
Қайд этилганидек, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўзларининг улкан ҳиссасини қўшиб келаётган, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилотлар нуфузини оширишда фаол қатнашаётган турли соҳа эгалари бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказиб келинаётган ушбу миллий танловлар иштирокчилар орасида профессионаллик, ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Хоразм вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ахборот хизмати