Аҳолига суюлтирилган газ ўз вақтида етказилмоқда

Аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида ташкил этилган сайёр қабулларда барча раҳбар ходимлар  ҳудудлардаги муаммоларни ўз кўзи билан кўриб аҳоли дардини яқиндан эшитишга замин яратмоқда.

          Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик хаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги  №646-сонли қарорига асосан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

           Суюлтирилган углеводород гази туман аҳолисига туман хокими томонидан тасдиқлан  режа жадвалларга асосида “Yangibozortumangaz” газ таъминоти  бўлими масъул ходимлари томонидан махсус автомашиналарда айланма усулда тегишли тартибда ID карталари орқали тўловларни амалга ошириб хар бир аҳоли хоналарига ўз вақтида етказиб берилмоқда.

          Янгибозор туманида Суюлтирилган углеводород газидан  фойдаланувчи аҳоли истеъмолчилар сони 7097 та, 11 та мактабгача таълим ташкилотлари бўлиб, жами 7108 та истеъмолчи суюлтирилган углеводород газидан  фойдаланиб келмоқдалар.

        Шунингдек “Yangibozortumangaz” газ таъминоти бўлимига Боғолон қишлоғи Қиёт маҳалласи Махтумқули кўчаси 4 уйда яшовчи фуқаро Норметов Зоким Каримбаевич Халқ қабулхонаси орқали суюлтирилган  углеводород газини ўз вақтида тўлдириб берилишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати юзасидан масъул ходимлар томонидан жойида ўрганиш ўтказилиб, ўз вақтида 20 кгли суюлтирилган углеводород газ баллони  билан таъминланди ва мурожаати ижобий ҳал қилиб берилди.

    Бизнинг 62-41-92-379  рақамли “ишонч телефон”и фаолият кўрсатаётган бўлиб, ушбу “ишонч телефон”и орқали  ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9.00 дан 18.00 гача бўлган вақтларда фуқаролар оғзаки равишда мурожаат қилишлари мумкин. Мазкур мурожаатлар ҳам амалдаги тартиб талаблари асосида кўриб чиқилади.

 Г.Уразбаева,

“Yangibozortumangaz” газ таъминоти

“Назорат ва мурожаатлар” бўлими

 етакчи мутахассиси.                                                           


Сентябрь 22, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 341 марта