Байрам арафасида Янгибозорда оилавий шифокорлик пункти иш бошлади

Олтинкўл оилавий шифокорлик пунктининг очилиш тадбири ўтказилди. Унда туман ҳокими Руслан Жуманиязов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Содиқжон Содиқов, сектор раҳбарлари қатнашди.

Шунингдек, тиббиёт ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида мазкур тиббиёт муассасаси очилишига бағишланган тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда кейинги йилларида аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари учун мослаштирилган янги бинолар қуриш, уларни илғор ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва савияси тобора юксалиб бораётганлигини таъкидлади.

Янги иш бошлаган оилавий шифокорлик пункти зарур тиббий асбоб-анжомлар, жиҳозлар билан таъминланган. Қолаверса, шифокорларнинг самарали фаолият юритиши, шунингдек, аҳоли учун барча шароитлар яратилган.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Декабрь 29, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 66 марта