-Бу ташаббусдан жуда хурсандмиз. Мана биргаликда эски қадрдонлар билан зиёратдамиз. Барча харажатлар ҳокимлик томонидан қопланган,-дейди О.Тангирова.
Бир гуруҳ янгибозорлик аёллар Самарқанд , Бухоро вилоятларига саёҳат ва зиёрат учун юборилди.
Туман ҳокими ташаббуси билан тумандаги “Аёллар дафтари” да рўйҳатда турган, кўп йиллар давлат ташкилотларида, маҳалла тизимида фидойилик билан меҳнат қилган фахрий аёллар Самарқанд , Бухоро вилоятларига саёҳат ва зиёрат учун юборилди.
