Бош шифокор ҳисоботи тингланди

 

Хусусан, ўтган йил давомида бирламчи тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш ва уларнинг тармоғини кенгайтириш, тиббий хизматлар сифатини ошириш мақсадида қўшимча  9 та маҳаллада тиббиёт пунктлари фаолияти йўлга қўйилди.

Туманда 2022 йилда травмотолог шифокорлар томонидан Вилоят тиббиёт марказлари мутахассислари билан биргаликда 3 та эндопротезлаш, 10 та БИОС операциялари  ўтказилди.

Республика ва вилоят ихтисослашган тиббий марказларида тумандан 2 та беморга буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти, 18 ёшгача бўлган 4 нафар болада юракда жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

            Туман тиббиёт бирлашмасида “Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан, перинатал ўлимни қайд қилиш”, “Электрон ордер”, “Электрон касаллик варақалари”, “Электрон ногиронлик”  автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилиши йўлга қўйилди.

 

 

 


Март 24, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 236 марта