Бозордаги нарх-наволар ўрганилди

Бозордаги нарх-наволар ўрганилди

Янгибозор тумани хокимлиги, туман прокуратураси ва Департаментнинг  туман бўлими томонидан бозор ва дўконларда олиб борилган мониторинг ишлари давомида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ва сифат ҳолати ўрганилди.

Жараёнда аҳоли томонидан кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотлар – гўшт, сут ва сут маҳсулотлари, ун, ёғ, сабзавот ҳамда меваларнинг бозор нархлари таҳлил этилди.

Шу билан бирга, маҳсулотларнинг сифат талабларига мослиги, сақлаш ва савдо жараёнида гигиеник қоидаларга риоя этилишига ҳам эътибор қаратилди.

 


Август 23, 2025
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 8 марта