Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларига старт берилди

Тадбирда туман ҳокими Руслан Жуманиязов иштирок этиб, мусобақалар қатнашчиларига омад тилади.Шундан сўнг туман сектор раҳбарлари рамзий тугмани босиб, кубок мусобақаларига старт бердилар. Соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш мақсадида ташкил қилинган ушбу беллашувларда туманимиз маҳаллаларининг 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил-қизларидан иборат жамоалар ўзаро куч синашадилар.
Апрель 23, 2025
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 9 марта
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 9 марта