Э Ъ Л О Н Уруғлик ғалла уруғчилиги билан шуғулланувчи субъектлар раҳбарлари диққатига!

Танловда қатнашиш истагини билдирган фермер хўжаликлар раҳбарлари қуйидаги ҳужжатлар тўпламини 2 нусхада туман қишлоқ хўжалиги бўлимида тузилган танлов комиссиясига 15 июлдан-5 августгача тақдим қилишлари сўралади.

 

1.

Тендер комиссияси номига ариза

2.

Ф/х номидан тилхат

3.

Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг маълумотномаси

4.

Фермер хўжалиги, унинг раҳбари ва ишчи ходимлари тўғрисида маълумотнома

5.

Ирригация бўлими маълумотномаси

6.

Ўсимликлар карантини ва ҳимоясининг туман филиали томонидан берилган маълумотнома

7.

Фермер хўжалиги раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисида ҳужжат (диплом нусхаси)

8.

Фермер хўжалиги раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатлар)

9.

Фермер хўжалиги ишлаётган уруғчи ҳосилотнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (диплом нусхаси)

10.

Мажбуриятдан озод пул маблағи тўғрисида тегишли банк томонидан берилган маълумотнома.

11.

Туман техназорат инспекцияси томонидан берилган маълумотнома ҳамда техпаспорт нусхаси.

12.

Контрактация шартномасининг бажарилиши бўйича туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан берилган маълумотнома.

13.

Сўнги 3 йил ичидаги ғалла ҳосилдорлиги бўйича туман статистика бўлими томонидан берилган маълумотнома.

 

 

Ҳужжатларни қабул қилиш 2022 йилнинг

5 август куни 18:00 да тўхтатилади.

Қўшимча маълумотлар учун: +99862 41-94-037 ва 97-603-08-26 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.


Июль 18, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 778 марта