Ёшга доир пенсияларни муддатидан олдин тайинлаш тўғрисида
Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:
эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
12-модда. Умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган холда имтиёзли пенсия олиш хуқуқи охирги иш жоидан иш жойидан қат’и назар, қуйидагилар ушбу қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган холда пенсия олиш хуқуқига эга бӯладилар.
а) уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
б) мехнат шароити зарарли ва оғир ишларда тӯлиқ иш куни давомида банд бӯлган ходимлар (3-сонли рӯйхат, қисм):
еркаклар — иш стажи камида 25 йил бӯлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи кӯрсатиб ӯтилган ишларга тӯғри келган тақдирда;
аёллар — иш стажи камида 20 йил бо‘либ, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тӯғри келган тақдирда.
Мехнат шароити зарарли ва оғир ишларда — эркаклар камида 6 йилу 3 ой, аёллар камида 5 йил — ишлаган ходимларга пенсия ушбу қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши эркакларнинг бундай ишдаги хар 2 йилу 6 ойи учун ва аёлларнинг бундай ишдаги хар 2 йили учун 1 йилга қисқартирилган холда тайинланади.
Р.Худайберганов,
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Янгибозор
тумани бўлими инспектори.
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 577 марта