Ёшлар қабули

Ёшларнинг кундалик ҳаёти, турмуш тарзи ва маиший муаммоларини ўрганиш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида туман ҳокими Руслан Жуманиязов Очақалъа маҳалласи ёшлари  билан учрашди.

Қабулда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ўқиш тўлов пулларида амалий ёрдам, ер масалалари, маҳаллада сунъий қопламали спорт майдончаси қуриш каби қатор масалалар муҳокама қилинди. 

Ёшлар томонидан билдирилган мурожаатларни ижобий ҳал этиш, амалий кўмак бериш юзасидан топшириқлар берилди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Январь 24, 2024
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 224 марта