Фуқаролар қабули ўтказилди

Янгибозор тумани ҳокими Руслан Жуманиязовнинг навбатдаги қабули ўтказилди.  Унга фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш учун тегишли туман ташкилотлари  раҳбарлари жалб этилди.

Қабул давомида аҳоли томонидан билдирилган  уй-жой таъмири, тиббий хизмат, моддий ёрдам, бандлик, ер муносабатлари  билан боғлиқ  ўн бешга яқин мурожаатлар тингланди.

Айрим фуқароларнинг мурожаатлари масъулларга қўшимча ўрганиш учун йўналтирилди. Қонуний жиҳатдан ечим топиш имкони бўлмаган мурожаатлар бўйича ҳам фуқароларга тегишли тартибда тушунтиришлар берилди.

Ижроси учун муддат талаб қиладиган масалалар юзасидан масъулларга муддат белгиланган ҳолда топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Декабрь 28, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 62 марта