Фуқаролар мурожаатлари тингланди

Янгибозор туман прокурори Ш. Ибрахимов, сектор раҳбарлари ва туман Халқ қабулхонаси мудири иштирокида туман ҳудудидан Президент қабулхоналари ва "Ишонч телефонлари"га кўп маротаба мурожаат қилиб келаётган фуқароларнинг муаммолари ўрганилди.

Хусусан, ушбу фуқароларни қийнаб келаётган масалар юзасидан уларнинг ва соҳага масъул ходимларнинг тушунтиришлари эшитилиб, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Жумладан, ўрганишлар якуни бўйича 2-сектор ҳудудида яшовчи фуқаро Ш.Саидмамутовнинг муаммоси ижобий ҳал қилиниб, ўзи ва турмуш ўртоғига даволанишлари учун вилоят Соғликни сақлаш муассасасига бепул йўлланма берилиши таъминланди.

 

Лобар Тураева

Қорақалпоқ давлат университети талабаси


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Июнь 20, 2022 - Автор: Umida Nurmetova