Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 21-моддасида боқувчининг пенсия олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи кўрсатиб ўтилган.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 21-моддасида боқувчининг пенсия олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи кўрсатиб ўтилган.

Меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллигига чалинганлик оқибатида вафот этган боқувчининг оиласига, шунингдек марҳум пенсионернинг оиласига пенсия боқувчининг иш стажидан қатъий назар тайинланади.

Башарти, боқувчи вафот этган кунга қадар унга ногиронлик пенсияси тайинланиши учун зарур иш стажига эга бўлган (17-модда) бўлса, умумий касаллик ёки иш билан боғлиқ бўлмаган майибланиш оқибатида вафот этган боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланади.

Бошқа мамлакатлардан кўчиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг оилаларига, башарти, боқувчи Ўзбекистон Республикасида ишламаган бўлса, пенсиялар қуйидаги ҳолларда:

а) бошқа мамлакатларда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олган оилаларга — боқувчисининг иш стажидан қатъи назар;

б) пенсия олмаган оилаларга — башарти, боқувчи ишлаш тўхтатилган кунга қадар тегишли стажга эга бўлган (17-модда) бўлса, меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллигига чалинганлик оқибатида вафот этган тақдирда эса — боқувчининг иш стажидан қатъи назар тайинланади

 

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси                            

Янгибозор тумани бўлими мутахассиси:                                    Б.Акманов

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Август 15, 2022 - Автор: Umida Nurmetova