ҒАЛЛАДАН БЎШАГАН МАЙДОНЛАРГА ТАКРОРИЙ ЭКИНЛАР ЭКИЛМОҚДА

Туманда озиқ-овқат хавфсизлиги хамда аҳолининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ва қишлоқ аҳолисининг бандлигини таъминлаш мақсадида фермер хўжаликлари томонидан ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экилган.
Бугунги кунда туман Фермерлар кенгаши томонидан ушбу такрорий экинлар ҳолати ўрганилмоқда.
Жумладан, Қаландардўрман қишлоғидаги “Бунёд” фермер хўжалигида 2,7 гектар майдонга картошка, 3,0 гектарга сабзи экинлари экилган.
Шунингдек, “Хоразм фахри”, “Ғофур Ғулом”, “Обод нур-зиё”, “Миржалол Шерзод Элёр”, “Шердор бирдамлиги”, “Файзбек Озодбек Шохрузбек”, “Рустам”, “Умр қоқ”, “Асалой Муниса Лолахон”, “Қуронбой чўпон”, “Турон”, “Иззат Гўзал”, “Достонбек” “Хоразм ифтихори” ва “Асилбек Асадбек Нурия” фермер хўжаликларида сабзавот, полиз экинлари такрорий экин сифатида экилиб, парвариш қилиб келинмоқда.
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 57 марта