ЙПХ ходими қандай ҳолатларда ҳайдовчини тўхтатиши мумкин?

 

ЙПХ ходими транспортни фақат қуйидаги асослар билан тўхтатиши мумкин:

-йўл ҳаракати қоидалари бузилиши визуал кузатув ёки махсус мослама ёрдамида аниқланганда (масалан, ҳайдовчининг қизил чироқда ўтгани камерага тушган бўлса);

-Махсус мосламалар – аудио, фото ва видео техникалари ёки кўчма фоторадар ва мобил комплекслар, алкотестер, наркотестер, планшет ҳамда “тонировка”ни ўлчовчи воситалар;

-транспорт, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, ҳуқуқбузарликка алоқаcи бор бўлса;

-ҳайдовчи ёки йўловчи йўл транспорт ҳодисаси (ЙТҲ), ҳуқуқбузарликни кўрган бўлса, улардан ҳодисага оид маълумот олиш керак бўлганида;

-ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича қонуний кўрсатмаларни бажаришда (масалан, йўлда авария ҳолати бўлган бўлса, оммавий тадбир, марафон ўтказилаётган бўлса);

-ЙПХ ходими ҳайдовчининг транспортидан фойдаланиш зарурати бўлганда (масалан, табиий офат бўлган жойга бориш, шошилинч тиббий ёрдамга муҳтожларни касалхонага олиб бориш, жиноят қилганларни таъқиб қилиш);

-махсус тадбирлар вақтида (ЙТҲ ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ҳаракатлар, халқ тилида “рейд” вақтида);

-“права” ва бошқа ҳужжатларни текшириш учун.

-ЙПХ ходими бошқа асосларга кўра транспортни тўхтатиши мумкин эмас. Транспортни йўлларининг кўриш чекланган қисмлари, бурилишдан олдин ва кейин, тик нишаблик ёки тик баландликлар, чорраҳалар, ер ости ўтиш жойлари олдида, темир йўл кесишмаси ҳудуди ва бошқа хавфли жойларда тўхтатиш тақиқланади.

 

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат

кўрсатиш маркази бошлиғи:                                                                           Н.Нуржанов


Сентябрь 10, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 160 марта