КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Ўраганишлар давомида маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таминланганлар рўйхатида турувчи оилалар ҳолати бирма-бир кўриб чиқилмоқда. Хусусан куни кеча Оёқдўрман қишлоғининг “Халқобод” маҳалласида бўлиб ўтган йиғилишда ана шу масалалар муҳокама қилинди.    

Йиғилишда сектор раҳбарлари, секторларнинг ишчи гуруҳ аъзолари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва уларнинг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари, идора-ташкилот раҳбарлари, масъуллар, камбағал оила вакиллари иштирок қилди. Йиғилишда камбағал оила тоифаларни камбағалликдан чиқариш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Унга асосан Яқубов Зокир оиласига қорамол сотиб олиш учун, Қуронбоева Инобат оиласига 650 та жўжа сотиб олиш учун имтиёзли кредит ажратилди. Адамова Маҳбубага тикувчилик қилиш, фаолиятини йўлга қўйиш учун шароит яратилиб, туман ҳокимлиги кўмагида иш ҳажмини кенгайтириш мақсадида буюртмалар олиш режалаштирилди. Эндиликда тумандаги бошқа маҳаллаларда ҳам секторлар кесимида мазкур йиғилишлар ўтказилиши белгиланган.

Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Март 04, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 1726 марта