Қўл меҳнати учун ускуналар сотиб олишга субсидия берилади

“Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмаси аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектига берилади. Тадбиркор камида битта иш ўрни яратиш шарти билан қўл меҳнати учун харид қилинадиган ускуналарга сарфланган харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий фаолият юритаётган манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки “Онлайн маҳалла” электрон платформаси орқали мурожаат қилиши мумкин.

 

Аризада тадбиркорлик субъектининг номи, СТИР рақами, қўл меҳнати учун харид қилинадиган ускуналар тўғрисида маълумот ҳамда яратиладиган янги иш ўрни, “Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмасига аъзолик маълумотномаси кўрсатилади.

 

Аризада қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун тадбиркорлик субъекти шахсан жавобгар ҳисобланади.

 

 

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат

кўрсатиш маркази бошлиғи:                                                                           Н.Нуржанов

 


Сентябрь 06, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 161 марта